Қибрайда ўғирлик қилиб, изини беркитиш учун ўт қўйган шахс ушланди
2018 йил 1 апрелга ўтар кечаси Тошкент вилояти Қибрай туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, номаълум шахс “Textile Chemical” МЧЖ тикув цехига дераза ойнасини синдириб кириб, у ердан умумий қиймати 48 миллион 283 минг сўмлик жами 7.235 дона футболкаларни ўғирлаб, жиноятни яшириш мақсадида цехда қолган футболкаларни ёқиб юбораётганида шу МЧЖ қоровули уни кўриб қолганлиги туфайли номаълум шахс жиноятини охирига етказа олмай футболкаларни воқеа жойида қолдириб қочиб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қибрай тумани Байтқўрғон маҳалласи Алпомиш кўчасида яшовчи, “Тошкент-Трактор” заводи ишчиси, 1994 йилда туғилган А.С. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.
Мавзуга оид
21:27 / 25.09.2024
Тошкентдан олиб қочилган машина Қамчиқ довонида ушланди
17:15 / 25.07.2024
Чорсудаги тилла дўконида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ўғирлик содир этилди
14:51 / 08.07.2024
6 ойда 550 млрд сўмлик табиий газ ва электр энергияси ўғирланди — Энергоинспекция
09:32 / 04.07.2024