Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Ўзбекистонга нота юборди
Фото: Flickr
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги шанба куни чегарада юз берган ҳодиса туфайли Ўзбекистонга нота юборди. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи сиёсат идораси хабар берган.
"ТИВга Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси чақиртирилди, у ҳодиса ҳақида хабардор қилинди, унга рўй берган воқеа тафсилотлари тўғрисида маълумот бериш илтимоси бўлган нота топширилди", - дейилади хабарда.
Вазирликдан айтилишича, расмий Бишкек "ушбу масалани назоратда ушлаб турибди ва икки давлатнинг тегишли хизматлари билан алоқада".
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизмати Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон фуқаросига ўқ узишгани ҳақида хабар берганди. Ушбу фуқаро ҳаётдан кўз юмган. Таъкидланишича, ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари бошланди, ҳодиса рўй берган жойда Қирғизистон Давлат чегара хизмати бошқармаси зобитлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларидан иборат гуруҳ ишламоқда. Қирғизистон бош вазири Сапар Исоқов шанба куни тегишли идораларга “чегарадаги воқеани ўзбек томони билан биргаликда яхшилаб суриштирувдан ўтказиш” вазифасини топширди.
KUN.UZ’га Ўзбекистон ҳукуматидаги манбанинг хабар беришича, Қирғизистон фуқаросига ўқ узилганида, у Ўзбекистон ҳудудида бўлган. Қайд этилишича, аввалига у огоҳлантирилган, сўнг осмонга қарата ўқ узилган, шундан кейин ҳам у бўйсунмаганидан сўнг унга ўқ отилган. У Қирғизистон ҳудудигача чопиб борган, у ерда уни шериклари қабул қилиб олган ва кутаётган машинада шифохонага олиб кетишган. Ҳозирги пайтда у Ўзбекистон ҳудудига нима мақсадда киргани номаълум, деган манба.
Мавзуга оид
20:56 / 16.01.2026
Қирғизистонда телеканалларга рус тилидаги контент намойиши қисман чекланди
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
15:22 / 07.01.2026