«Челси» Лондон дербисида ғалабани қўлдан чиқарди
«Челси» Англия чемпионатининг 33-турида «Вест Ҳэм Юнайтед»ни қабул қилди. Лондондаги «Стэмфорд Бриж» стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1.
Майдон эгалари 36-дақиқада Сесар Аспиликуэтанинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни очишди. Аммо «Вест Ҳэм» иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 73-дақиқада Хавьер Эрнандес ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, «Челси» АПЛда қаторасига иккинчи ўйинда ғалаба қозонолмади. Аввалги турда Антонио Конте шогирдлари «Тоттенҳэм Ҳотспур»га ютқазишганди (1:3).
Эндиликда «Челси» 57 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринда, «Вест Ҳэм» 34 очко билан 14-ўринда жойлашган.
Англия чемпионати
33-тур
Челси – Вест Ҳэм 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 36 Аспиликуэта, 1:1 – 73 Эрнандес.
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кэйхилл, Рюдигер, Мозес (Педро, 78), Фабрегас, Канте, Алонсо, Виллиан, Азар, Мората (Жиру, 78).
Вест Ҳэм – Ҳарт, Райс, Огбонна, Крессуэлл (Эвра, 64), Сабалета, Куяте, Нобл, Масуаку, Фернандеш (Эрнандес, 70), Жоау Мариу (Каллен, 85), Арнаутович.
Огоҳлантириш: Нобл (46).
Мавзуга оид
12:56 / 22.09.2024
«Реал»да яна бир жароҳат, «МЮ»да омадсизлик. Кун ўйинлари
10:26 / 02.09.2024
Мбаппе «Реал»да илк голларини урди, «Ливерпул» «МЮ»ни яксон этди
12:25 / 19.08.2024
«Реал» мавсумни йўқотиш билан бошлади, «Сити» ярим куч билан ғалабага эришди. Кун ўйинлари
15:02 / 20.05.2024