Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда капитан унвонидаги сохта милиция ходими қўлга олинди
Самарқанд шаҳрида ички ишлар органлари ходимлари кийимини кийиб олган, капитан унвонидаги сохта милиционер қўлга олинган. Бу ҳақда «Kun.uz»га Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берган.
2018 йилнинг 31 март куни соат 23:30 атрофида Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган «Янги юлдуз» тунги клубида эгнида ички ишлар органлари ходимларининг махсус ҳарбий-дала кийими бўлган шубҳали шахс ўтиргани, унинг ёнида «Макаров» тўппончасига ўхшаш қурол борлиги ҳақида тезкор хабар келиб тушган.

Тезкор хабардан сўнг махсус операция уюштирилиб, сохта милиционер қўлга олинган ва унга тегишли тўппонча ва бошқа ашёвий далиллар олиб қўйилган.

«Агар суратдаги ушбу шахс ўзини ИИБ ходими деб таништириб, ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни фирибгарлик, товламачилик ёки бошқа жиноят содир этгани борасида маълумотга эга бўлсангиз, тезда Самарқанд вилоят ИИБнинг қуйидаги ишонч телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз», дейилади хабарномада.
Мурожаат учун телефонлар: +998 (66) 233-11-11; +998 (97) 390-00-19
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 21 март — Наврўз байрами куни майор унвонли ички ишлар органлари ходимлари либосини кийиб олган сохта майор қўлга олингани ҳақида ҳам хабар берган эдик.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:45 / 14.05.2026
Самарқанд 2045 йилгача икки баравар кенгаяди
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026