Жаҳон | 10:58 / 08.04.2018
16595
2 дақиқада ўқилади

Скрипалларга янги исмлар билан АҚШда яшаш таклиф қилинади – Times

Фото: AP

Россиянинг Бош разведка бошқармасининг собиқ полковниги, Россияда Буюк Британия фойдасига жосуслик қилишда судланган Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияга АҚШда янги исмлар билан яшаш таклиф қилинади. Бу ҳақда Британия ҳукуматининг юқори мансабдор ходимига иқтибос келтирган ҳолда The Sunday Times нашри маълум қилди

Мақолада маълум қилинишича, Британия ташқи разведкаси МИ-6 ходимлари МРБдаги ҳамкасблари билан Скрипалларни уларнинг ҳаётига янги суиқасдлардан ҳимоялаш учун Буюк Британиядан кўчириш масаласини муҳокама қилишган. Британия ҳукумати Скрипалларни Британия билан разведка маълумотлари алмашиш соҳасида ҳамкорлик муносабатларига эга бўлган 4 та давлатдан бири – АҚШ, Канада, Австралия ёки Янги Зеландияга кўчириш имконини кўриб чиқишган. Бироқ охир натижада АҚШда тўхташган.     

“Уларни кўчириш учун мақбул жой АҚШ ҳисобланади, чунки уларнинг у ерда ўлдиришлари эҳтимоли энг кам ва уларни янги исмлар остида ҳимоя қилиш осон бўлади”, деб айтилган хабарда.

Мақолада айтилишича, Сергей ва Юлия Скрипаль заҳарланганларидан кейин наафақат ҳушларига келганлар, балки яқинда заҳарланишлари терговида ёрдам бера бошлайдилар. 

4 март куни Сергей Скрипаль ва унинг қизи Британиянинг Солсбери шаҳрида жанговар асаб-фалажловчи модда ёрдамида заҳарланишган. Британия ҳукумати бунда Россияни айблаб, заҳарли модда Россияда ишлаб чиқарилганини айтиб келаётганди. Бироқ Портон-Даундаги мудофаа илмий-техник лабораторияси раҳбари Гари Эйткенхед британиялик мутахассислар Скрипаллар заҳарланган модда қаерда ишлаб чиқарилганини аниқлай олмаганларини маълум қилган.   

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид