Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда Шимолий Кореяга оммавий қирғин қуроллари учун материаллар экспорти тақиқланди
Фото: REUTERS/ Joseph Campbell
Хитой БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси талабларини бажариш доирасида Шимолий Кореяга оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқаришда қўлланиши мумкин бўлган материаллар ва технологиялар экспортини тақиқлади. Бу ҳақда Хитой тижорат вазирлигида маълум қилинган.
“БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2575-резолюциясини бажариш доирасида ва “Ташқи савдо ҳақида”ги қонуннинг 16- ва 18-моддаларига мувофиқ, Шимолий Кореяга оммавий қирғин қуроллари ва уларни ташиш воситаларига тааллуқли материаллар ва технологиялар ҳамда оддий қуроллар учун икки мақсаддаги материаллар экспорти тақиқлансин”, деб айтилган баёнотда.
Тақиқлов баёнот чоп этилган кундан кучга кирган.
Хитой тижорат вазирлиги экспорт қилиниши тақиқланган материаллар ва технологияларнинг батафсил рўйхатини эълон қилган.
Мавзуга оид
10:31
Хитой Ўзбекистондан 10 турдаги қуритилган сабзавотларни олиб киришга рухсат берди
21:56 / 20.05.2026
Путин Хитойга ташрифини якунлади: асосий маълумотлар
21:35 / 20.05.2026
Ўзбекистон Хитойга 46 млн долларлик табиий газ етказди
20:36 / 20.05.2026