Жаҳон | 11:38 / 09.04.2018
6100
1 дақиқада ўқилади

Макрон Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди

Фото: AFP

Франция президенти Эммануэль Макрон Луврда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан кечки овқат тановул қилди. Бу ҳақда Parisien нашри хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, учрашув 8 апрель кечки вақт бўлиб ўтган. Таъкидланишича, Макрон ва Муҳаммад бин Салмоннинг бу учрашуви ҳақида аввалдан ҳеч нарса маълум қилинмаган. Елисей саройида маълум қилинишича, Лувр франциялик рассом Эжен Делакруанинг кўргазмаси очилиши сабабли овқатланиш учун жой сифатида танланган. 

9 апрелда Муҳаммад бин Салмоннинг Францияга ташрифи бошланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид