Жаҳон | 11:56 / 09.04.2018
3954
1 дақиқада ўқилади

Теҳронда Ўзбекистон-Эрон ҳукуматлараро комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтади

Фото: Getty Images

Ўзбекистон Республикаси бош вазири биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги делегация 2018 йил 9-10 апрель кунлари Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Эрон ҳукуматлараро комиссиясининг 12-мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Музокаралар давомида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилинади. Хусусан, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки мамлакатнинг транзит имкониятларидан фаол ва ўзаро манфаатли фойдаланишни таъминлаш масалалари тилга олинади.

Эслатиб ўтамиз, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Эрон ҳукуматлараро комиссиясининг аввалги, 11-мажлиси 2015 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид