Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрия бош вазири парламент сайловларидаги ҳукмрон коалиция ғалабаси ҳақида эълон қилди
Фото: Sergio Perez/Reuters
Венгрия бош вазири Виктор Орбан мамлакатдаги парламент сайловларида «ФИДЕС – Венгрия фуқаролик иттифоқи» ҳукмрон коалицияси ғалаба қозонгани ҳақида эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
«Биз ғалаба қозондик... Биз ишончли ғалабага эришдик», - дея маълум қилди Орбан.
Агентлик маълумотларига кўра, овозларнинг 69,14 фоизи ҳисоблаб чиқилганида, коалиция Венгрия парламентида 134 ўринни олиши аниқ бўлди. Бу барча ўринларнинг учдан икки қисмига тенг.
Таъкидланишича, Венгриядаги бошқа икки партия етакчиси парламент сайловларидан сўнг истеъфога чиқди. Сиёсатчилар бунга сайловлардаги мағлубият билан изоҳ берган.
Хусусан, «Йоббик» ўта ўнг партияси етакчиси Габор Вона лавозимидан кетишини маълум қилди.
Мавзуга оид
10:20
WP: Орбанга яқин шахслар ЕИ йиғилишлари ҳақида Москвага ахборот берган
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
11:48 / 16.03.2026
Венгрия пойтахтида сайловлар олдидан оммавий митинглар ўтказилди
13:52 / 13.03.2026