18:00 / 09.04.2018
3873

Виктор Орбан Венгрия бош вазири лавозимини сақлаб қолди

Фото: Attila Volgyi / Xinhua / Globallookpress.com

Венгрияда бўлиб ўтган парламент сайловларида амалдаги бош вазир раҳбарлигидаги «Фидес» партияси бошчилик қилган коалиция ғалаба қозонди.

Бюллетенларнинг 98 фоизи ҳисоблаб чиқилганда, коалиция 48 фоиз овоз тўплагани ва парламентдаги 199 ўриндан 133тасини қўлга киритгани маълум бўлган.

Парламент сайлови натижалари Орбанга Венгрия раҳбарлигида учинчи муддатга ҳам қолишига имкон беради. Бу эса Венгрия тарихидаги рекорд кўрсаткич бўлади.

Сайловнинг илк натижалари эълон қилингач чиқиш қилган Орбан «Фидес»нинг ғалабасини «тарихий ғалаба» деб атади.

«Қадрли дўстлар, катта жанг ортда қолди. Биз катта тарихий ғалабани таъминладик, Венгрияни ҳимоя қилишда давом этамиз», деган Орбан.

Виктор Орбан партияси 2010 ва 2014 йилларда ҳам парламентдаги ўринларнинг учдан икки қисмини эгаллаганди.

Орбан евроскептик сифатида танилган, у христиан қадриятларини ҳимоя қилади, ноқонуний миграцияга қарши туради.

Top