Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи ишга таклиф этади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2017 йилдаги “Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейини ташкил этиш тўғрисида”ги 1003-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи махсус ҳисобдан қуйидаги йўналишлар бўйича ишга таклиф этади:
1. Фолклор йўналиши;
Эпик тур жанрлари бўйича:
- -Халқ қўшиқлари (Бухоро, Хоразм, Сурхондарё ва Фарғона водийси йўналишларидаги бахшилар);
- -Халқ достонлари (Бухоро, Хоразм, Сурхондарё ва Фарғона водийси йўналишларидаги бахшилар);
- -Термалар.
Лирик тур жанрлари бўйича:
- -лирик қўшиқлар;
- -маросим қўшиқлари;
- -лапарлар.
2. Миллий мусиқий чолғу асбоблари
- -доира;
- -танбур;
- -рубоб;
- -карнай
- -сурнай;
- -чанқовуз.
3. Ўзбек миллий рақс йўналиши бўйича:
- -Сурхондарё;
- -Бухоро;
- -Фарғона;
- -Хоразм.
4. Дорбозлик санъати.
5. Қўғирчоқбозлик.
6. Инглиз, француз, немис тиллари бўйича экскурсоводлар.
Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи юқорида келтирилган йўналишлар бўйича танлов асосида ишга олади.
Музейда иш вақти 9.00-18.00 гача.
Маълумот учун телефонлар: 256-40-42, (+99897) 762-14-05.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:32 / 09.04.2026
Президент янгиланган Темурийлар тарихи давлат музейини бориб кўрди
08:56 / 30.03.2026
Италиядаги музейда йирик ўғирлик: уч шоҳ асар йўқолди
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
07:30 / 03.11.2025