Спорт | 10:55 / 11.04.2018
20771
2 дақиқада ўқилади

Ҳакам «Сити»нинг голини тортиб олди. Унга ташланган Гвардиола четлатилди

Чемпионлар лигасининг чорак финали жавоб учрашувида «Ливерпуль» «Манчестер Сити»ни 2:1 ҳисобида енгди ва икки учрашув натижасига кўра ярим финалга чиқди.

Биринчи бўлим охирида Матеу Лаос бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси «Сити»нинг голини офсайд сифатида қайд этиб бекор қилди. Аммо бу вазият видеосида кўриш мумкинки, Лерой Санега тўп рақиб футболчиси Жеймс Милнердан келиб тушганди – қоидага кўра бу вазиятда голни бекор қилмаслик керак эди.

Бўлим охирида футболчилар танаффусга йўл олишганида «шаҳарликлар» мураббийи Хосеп Гвардиола ҳиссиётларини жиловлай олмади ва майдонга чопиб чиқиб, арбитрга у хато қилганини тушунтира кетди. Натижада, Пеп иккинчи бўлимда жамоаси турнирни тарк этишини трибунадан ғамгин қиёфада кузатишига тўғри келди.

Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters

Қайд этиш керакки, Гвардиола бу испаниялик ҳакамни ёқтирмайди. Улар ўртасидаги муносабатлар бир йил муқаддам бузилган, ўшанда «Сити» «Монако»га ютқазганди.

«Мен бир йил олдин бўлган воқеани яхши эслайман. Ўшанда ҳисоб 1:1 эди, тоза пенальти ва Агуэрога қўполлик қилгани учун «Монако» футболчисига қизил карточка берилиши керак эди, арбитр эса ҳеч нарса қилмаган. Натижада, ўйинда ҳисоб 2:1 бўлмаган, кўп ўтмасдан гол ўтказгандик. Бундай лаҳзалар жуда муҳим».

Фото: Reuters

Бир йил ўтиб яна шундай бўлмоқда. 

Фото: Reuters

«Мен ҳакамга Сане тоза голни ҳисобга олмаганини айтдим. У шунинг учунгина мени четлатди. Агар ўшанда ҳисоб 2:0 кўринишига келганида натижа бошқача бўларди», деди ўйиндан кейин Гвардиола.

Мавзуга оид