Ўзбекистон | 23:16 / 11.04.2018
10288
1 дақиқада ўқилади

Цементга берилган имтиёзлардан ноқонуний фойдаланган субъектлардан 156,3 млн сўм божхона тўлови ундирилди

Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3479-сонли қарори асосида импорт қилинган цемент маҳсулотлари бўйича берилган имтиёзлардан фойдаланиш қонунийлиги таҳлил қилинди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Таҳлил натижасида биржада сотиш шарти билан цемент маҳсулотларини республика ҳудудига олиб кирган, бироқ савдога қўймаган 58 та хўжалик юритувчи субъект аниқланган.

Кўрилган чоралар натижасида,  имтиёздан ноқонуний фойдаланган 4 та хўжалик юритувчи субъектдан 156,3 млн сўм божхона тўловлари тўлиқ ундирилди, 40 та хўжалик юритувчи субъектга тегишли цемент маҳсулотларини биржа савдосига чиқарилиши таъминланди.

Биржада сотиш тартиби бўйича маълумотга эга бўлмаган 14 та хўжалик юритувчи субъектга, биржада савдони амалга оширишнинг тартиби ва афзалликлари бўйича тушунтиришлар берилди.

Мавзуга оид