Ўзбекистон | 18:06 / 11.04.2018
6455
6 дақиқада ўқилади

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолияти такомиллаштирилди

Фото: Pixabay

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 2-банддаги «Фурқат кўчаси, 1-уйда (7 ва 8-қаватлар)» сўзлари «Қоратош кўчаси, 1-уй (7-қават)» сўзлари билан алмаштирилди.

2. Иловада:

а) 4-банддаги «Фурқат» сўзи «Қоратош» сўзи билан алмаштирилди;

б) 5-бандда:

бешинчи хатбошидаги «жойларини» сўзидан кейин «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва» сўзлари қўшилди;

олтинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) белгилайдиган ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббус билан чиққан» сўзлари билан алмаштирилди;

в) 6-бандда:

«а» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади;

«в» кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

«миллий валютада, қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида — 5 фоиз пункти миқдорида»;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилади:

«миллий валютада — жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобига ажратиладиган имтиёзли кредитлар бўйича, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг тавсиялари асосида ёш тадбиркорлар ташаббус билан чиққан лойиҳаларни амалга оширишга — банкларнинг харажатларини қоплаш учун 3 фоизли ставка миқдорида»;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисобланади;

г) 9 банддаги «(кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади)» сўзлари чиқариб ташланди;

д) 12-банднинг учинчи хатбошидаги «ресурслари» сўзи чиқариб ташланди;

е) 13-банднинг олтинчи хатбошидаги «ресурслар» сўзи чиқариб ташланди;

ж) 21-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташланди;

з) 5-бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади;

и) 35-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«миллий валютада, қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида — 5 фоиз пункти миқдорида»;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилди:

«миллий валютада — жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобига ажратиладиган имтиёзли кредитлар бўйича, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг тавсиялари асосида ёш тадбиркорлар ташаббус билан чиққан лойиҳаларни амалга оширишга — банкларнинг харажатларини қоплаш учун 3 фоизли ставка миқдорида»;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисобланади;

к) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«36. Миллий валютада қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида кредитлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий валютада кредитлар ажратадиган тижорат банклари Жамғарманинг компенсацияларини олувчилар ҳисобланади»;

л) 38-бандда:

тўққизинчи хатбоши қўйидаги таҳрирда баён этилди:

«бюджетга тўловлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларга;

ўнинчи хатбоши чиқариб ташланди;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилди:

«ушбу банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларда кўрсатилган чекловлар, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббус кўрсатган лойиҳаларга татбиқ этилмайди»;

м) 50-банддаги «ҳисобот давридан кейинги» сўзлари чиқариб ташланди;

н) 53-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«кичик тадбиркорлик субъектларининг ва/ёки тижорат банкининг тақдим этган ҳужжатларида ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда»;

о) 62-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«62. Кафиллик бериш бўйича Жамғарма хизматлари пулли ҳисобланади. Жамғарманинг кафиллиги берилганлиги учун кичик тадбиркорлик субъектларидан миллий валютада кафолат суммасининг 1 (бир) фоизи миқдорида бир марталик воситачилик ҳақи ундирилади»;

п) 64-банднинг иккинчи хатбошидаги «фоиздан» сўзидан кейин «(оилавий тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларидан ташқари)» сўзлари қўшилди;

р) 69-банднинг тўртинчи хатбошидаги «хулосани расмийлаштиради 
ва унга кичик тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотни илова қилади» сўзлари «банкни ижобий қарор қабул қилинганлиги тўғрисида хабардор қилади» сўзлари билан алмаштирилди;

с) 72-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинди:

«Жамғарма томонидан кафиллик бўйича тўловлар амалга оширилганда»;

т) 83-банднинг биринчи хатбошидаги «ёки ушбу ҳужжатлар кафолат муддати тугагандан сўнг тақдим этилган» сўзлари чиқариб ташланди;

у) 90-банддаги «тақдим этилган ресурслар» сўзлари чиқариб ташланди;

ф) 91-банддаги «ресурслар» сўзи чиқариб ташланди;

х) 94-банддаги «Жамғарма томонидан ажратиладиган ресурслардан мақсадли фойдаланиш, шунингдек» сўзлари чиқариб ташланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид