Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Сурияни бомбардимон қилишдан бош тортди
Фото: FYI News
Германия ғарб давлатларининг Суриядаги ҳарбий амалиётида иштирок этмайди. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель Дания бош вазири Ларс Лекке Расмуссен билан Берлиндаги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Меркелнинг айтишича, бироқ Германия иттифоқдош давлатларнинг кимёвий қуролни қўллаш номақбуллигини кўрсатишга қаратилган барча ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.
Ғарб давлатлари Сурия президенти Башар Асад тузумини Шарқий Гутанинг Дума шаҳрига кимёвий ҳужум содир этишда айбламоқда. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар маълумотларига кўра, 7 апрелда Думанинг бомбардимон қилиниши оқибатида 40 дан 70 гача одам ҳалок бўлган. Яна 500 киши заҳарланишдан жабр кўрган. Сурия ва Россия ҳарбийлари кимёвий қурол қўллангани ҳақидаги хабарни ёлғон деб аташган.
11 апрелда АҚШ президенти Дональд Трамп кимёвий қурол қўлланишига қарши чора сифатида Сурияга ракета зарбаси берилишини эълон қилди. Бундан ташқари, у Асад тузумини қўллаб-қувватлаётган Россия ва Эрон ҳам “катта ҳақ” тўлашларини айтган.
Асадга қарши ҳарбий амалиётга Буюк Британия ва Франция қўшилиши мумкин. Британия ОАВ маълумотларига кўра, Британия бош вазири АҚШнинг Сурияга зарба беришини парламент розилигини кутиб ўтирмай қўллаб-қувватлашга тайёр.
Мавзуга оид
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
18:52 / 21.04.2026
Россия Қозоғистон нефтини Европага етказиб беришни тўхтатади
11:15 / 17.04.2026