Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия 2 йиллик тўхташдан кейин Мисрга парвозларни тиклади
Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси самолёти Шереметьево аэропортидан 2 йиллик тўхташдан кейин Москва-Қоҳира мунтазам рейси бўйича илк парвозга йўл олди. Бундан Flightradar24 портали маълумотлари дарак бермоқда.
Самолёт Қоҳирадан соат 01:50да жўнаб, Москва вақти билан соат 06:50да Шереметьевога келиб қўниши керак. Бундан аввалроқ компания рейсга 120 тага яқин чипта бронлангани ҳақида маълум қилганди.
Москвадан Қоҳирага парвозлар сони ҳафтасига 3 тани ташкил қилади ва душанба, чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Ортга рейслар сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари бажарилади. 12 июндан 2 июлгача Қоҳирага парвозлар Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши вақтида ҳар куни амалга оширилади.
Москва ва Қоҳира 2017 йил декабрида 2015 йил ноябрда “Когалимавиа” компаниясининг Шарм-ал-Шайх-Санкт-Петербург рейсини бажараётган Airbus A321 самолётида теракт содир этилгандан кейин тўхтатилган авиаалоқани тиклаш ҳақида келишиб олганди.