Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи савдо бўйича Ўзбекистоннинг энг катта ҳамкорлари қайси давлатлар? Статистика
2018 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра қайси давлатлар Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси бўйича асосий ҳамкорлар ҳисобланади? Давлат статистика қўмитаси шу ҳақида хабар берди.
МДҲ давлатлари орасида Россия, Қозоғистон, Беларусь, Украина, Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари ташқи савдо айланмасида асосий ҳамкорлар ҳисобланиб, уларнинг жами ташқи савдо айланмаси улуши 30,3 фоизни ташкил қилади. Бошқа давлатлар орасида Хитой, Туркия, Корея Республикаси, Афғонистон, Германия, Латвия, Эрон, Франция давлатлари ҳисобланиб, уларнинг улуши 33,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Жами экспорт-импорт ҳажмида энг катта улушга эга бўлган мамлакат Россия бўлди - Ўзбекистон ташқи савдо ҳажмининг 18,6 фоизи унинг улушига тўғри келди. Россиядан кейинги ўринда Хитой қайд этилди, унинг кўрсаткичи - 17,4 фоиз. Қозоғистонининг улуши эса 7,3 фоизни ташкил қилади.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳажми илк уч ойда 7,9 миллиард долларни қайд этди. Кўрсатилган вақт давомида мамлакат экспорти - 4,1 миллиард долларни, импорт эса 3,8 миллиард долларни ташкил қилди.
Мавзуга оид
15:50 / 02.02.2026
Тошкент шаҳри БАА сармояси бўйича етакчи ҳудудга айланди
15:32 / 02.02.2026
Ўзбекистонга кореяликлар оқими кўпайди: 46 минг ташриф
14:11 / 02.02.2026
Самарқанд туғилишлар сони бўйича етакчи ҳудуд бўлди
17:36 / 31.01.2026