Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда вафот этган фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди - ФВВ
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тезкор рақамига фуқаро С.Гаибова томонидан келини Ю.Сергееванинг Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида вафот этганлиги ва унинг жасадини Ўзбекистон Республикасига олиб келишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган, деб хабар бермоқда ФВВ ахборот хизмати.
Ушбу ҳолат юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга маълумот етказилди, Россия ҳамда Ўзбекистон ҳудудларида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимиятининг биргаликда амалга оширган ташкилий тадбирлар натижасида марҳуманинг жасади Россия федерациясидан олиб келинди.
14 апрель куни 06:30 да «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси бортида марҳума Ю.Сергееванинг жасади Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридан Тошкент шаҳрига олиб келинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус автомашинасида жасад халқаро аэропортдан Тошкент вилоятининг Янгийўл туманига, яқин қариндошларига етказилди.
Дафн маросимлари маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда ташкиллаштирилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:24
Бўстонлиқда Чирчиқ дарёси ўртасида қолган фуқаро қутқарилди
18:07 / 04.07.2026
5 июл куни маъмурий биноларда ФВВнинг махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
08:58 / 20.06.2026