Жаҳон | 09:53 / 14.04.2018
25208
2 дақиқада ўқилади

Россия АҚШнинг санкцияларига қарши қандай жавоб лойиҳасини тайёрламоқда?

Россия Мустақил касаба уюшмалари федерацияси раҳбари Михаил Шмаков РФга қарши санкция киритаётган мамлакатлар фуқароларининг ишчи визалари тўхтатилиши кераклигини қайд этди.

Давлат думасининг барча фракциялари вакиллари спикер Вячеслав Володин билан бирга Россия парламентининг қуйи палатасига АҚШга нисбатан контрсанкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритишди. Чоралар Россиянинг АҚШ билан атом, авиа- ва двигатель қурилиши соҳасида ҳамкорликни тўхтатишни, Американинг қишлоқ хўжалик, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тақиқловини назарда тутади.

Фото: РИА «Новости»

Бюджет бўйича Федерация Кенгаши раиси Сергей Рябухин Россия АҚШнинг аксилроссия сиёсатига қарши жавоб чораси сифатида Boeing самолётларини ишлаб чиқариш учун муҳим бўлган титан етказиб беришни тўхтатиши мумкинлиги айтди.

Фото: РИА «Новости»

Жума куни АҚШ РФга қарши қатор янги санкцияларни эълон қилди. Санкциялар рўйхатидан Россиянинг қатор йирик ишбилармонлари ва уларга қарашли компаниялар ўрин олди.

АҚШдан дастурий таъминот сотиб олишнинг тақиқланиши Россия учун фожиа бўлмайди, деди Давлат думасининг ахборот сиёсати, ахборот технологиялари ва алоқа қўмитаси раиси ўринбосари Владимир Крупенников. У шунингдек Россия маҳаллий муқобил турганда импорт ДТни харид қилиши мумкин эмаслигини ёдга солди.

Фото: РИА «Новости»

РФ контрсанкциялари натижасида АҚШ иқтисодиётидаги йўқотишлар миллиардлаб долларларни ташкил қилади.

РФнинг АҚШ хатти-ҳаракатларига нисбатан жавоб чораларига оид лойиҳа май ойида Давлат думаси томонидан кўриб чиқилиши мумкин, дейди Дума вице-спикери Пётр Толстой.

Фото: 365news.biz

Шунингдек маҳаллий нашрларда таъкидланишича, АҚШга қарши жавоб чоралари лойиҳасида Россия ҳукумати АҚШ сиёсатини қўллаб-қувватламайдиган бошқа мамлакатлар инвестицияларини жалб қилади.

 

Мавзуга оид