Жамият | 13:05 / 14.04.2018
13235
3 дақиқада ўқилади

Жиззахда болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари салмоғи ҳамон юқорилигича қолмоқда

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати

Жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида Жиззах вилояти ҳудудидаги автомобиль йўлларида 61 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, шундан 
17 нафар фуқаро вафот этган ва 56 нафар фуқаро турли хилдаги тан жароҳатлари олишган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати KUN.UZ’га маълум қилмоқда.

Соҳа томонидан амалга оширилаётган ижобий ишларга қарамасдан вилоят ҳудудида болалар билан боғлиқ содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари салмоғи ҳам ҳамон юқорилигича қолмоқда. Жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида вилоят ҳудудида болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 тадан 6 тага барқарор бўлиб, ҳодисаларда вафот этган болалар сони 3 нафардан 1 нафарга камайган бўлса-да, бироқ ҳодисаларда тан жароҳати олган болалар сони 3 нафардан 6 нафарга ошган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан:

Жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида вилоят ҳудудидаги таълим муассасаларида 412 маротаба, автокорхона ва ташкилотларда 283 маротаба ҳамда маҳаллаларда 127 маротаба учрашувлар ва суҳбатлар ўтказилди.

Жорий йилнинг 12 апрель «Пайшанба» жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Жиззах вилоят ИИБ ЙҲХБ ва Жиззах вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, жорий йилнинг 4 апрель куни вилоят ҳудудида 8 нафар фуқаро ўлими билан боғлиқ содир этилган оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлган транпорт воситалари ва бошқа ЙТҲларга учраган автомашиналар махсус эвакуаторларга ортилиб, “Тарғибот автокарвони” ташкил этилди. Ушбу “Тарғибот автокарвони” Жиззах шаҳрининг одамлар гавжум ва кўп тўпланадиган жойларда, вилоят ҳудудидаги бозорларга ташриф буюриб, ЙҲХБ ва вилоят прокуратураси масъул ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати
Фото: Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати
Фото: Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати
Фото: Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати
Фото: Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати

Бундан ташқари, вилоят ҳудудида ҳайдовчиларга ва ҳаракат иштирокчиларига 5000 дан зиёд “Ҳайдовчи шошилма, сени уйда оиланг кутмоқда” шиори остида тайёрланган буклетлар тарқатилди.

Мавзуга оид