Фан-техника | 22:43 / 15.04.2018
26084
2 дақиқада ўқилади

Италия миллий автомобиль музейидан KUN.UZ фоторепортажи

Дунёда автомобиль ишлаб чиқарувчи давлатлар саноқли бўлса, улар орасида Италия автомобилсозларининг ўзига хос ўрни бор. Fiat, Ferrari, Lamborghini ва ҳакозоларни эшитмаган киши бўлмаса керак. KUN.UZ мухбири Турин шаҳрида бўлди ҳамда у ерда Италия миллий автомобилсозлик музейдаги экспонатлари билан танишди. 

Қайд этиш жоизки, музей меҳмонлар учун қулай тарзда режалаштирилган. Хориждан келганлар учун кириш чиптаси 12 евро сифатида белгиланган. Чиптани кўздан кечирган назоратчи иккинчи қаватдан бошлаш кераклиги борасида тавсия берди. Экспонатлар жойлашуви, ёруғлик жиҳозларининг ўрнатилиши эътиборга молик. 

Бу ерда Италияда илк ишлаб чиқилган автомобиллардан тортиб, жаҳон автомобилсозлик саноатининг етакчилари томонидан ишлаб чиқилган транспорт воситалари, спорт автомобиллари, жумладан “Формула-1” пойга машиналари намуналарини ҳам томоша қилиш мумкин. Мана бу эса, Ferrari F-2005 “Формула-1”. Уни машҳур пойгачи Михаил Шумахер бошқарган ва қаторасига беш йил чемпионликни қўлга киритган. 

Музейнинг яна бир диққатга сазовор томони, унинг тарбиявий аҳамиятига ҳам эгалигидир. Музейнинг бир бурчаги атайлаб йўл-транспорт ҳодисаларига бағишланган бўлиб, унда хавфсизлик синовидан ўтказилган ҳамда ЙТҲ оқибатида ўта яроқсиз ҳолатга келиб қолган автомобиллардан ҳам экспонатлар жойланган. 

Қуйида мухбиримиз томонидан олинган фотосуратлар билан танишишингиз мумкин. 

Мавзуга оид