Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Хитой билан муносабатларни янги ривожланиш босқичига олиб чиқмоқчи
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Хитой билан муносабатларнинг мустаҳкамланишини ёқлаб чиқди ва уларни янги ривожланиш босқичига олиб чиқишга ваъда берди. У бу ҳақда Пхеньянда Хитой компартияси марказий қўмитасининг халқаро ҳамкорлик бўлими раҳбари Сун Тао билан учрашувда айтиб ўтган.
“Олий етакчи Шимолий Кореянинг Хитой билан анъанавий дўстона муносабатларини қатъият билан илгари суриши ва ривожлантиришини ҳамда уларни ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқишини айтди”, деб хабар берилмоқда.
Сун Тао Шимолий Кореяга Ким Ир Сеннинг 106 йиллик таваллуд айёмидаги тадбирларда иштирок этгани келган. Шимолий Корея давлатининг асосчиси ва амалдаги етакчи Ким Чен Иннинг бобосининг туғилган куни ҳар йили 15 апрелда нишонланади.
Мавзуга оид
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026