Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ювентус» йирик ғалабага эришди ва «Наполи» билан орадаги фарқни оширди
«Ювентус» Италия А Сериясининг 32-турида «Сампдория»ни қабул қилди. Туриндаги «Альянц — Ювентус» ўйингоҳида кечган учрашув майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг биринчи бўлими охирида Марио Манджукич ҳисобни очди, иккинчи бўлимда ҳимоячи Бенедикт Хёведес ва хавбек Сами Хедира ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Ўйиндаги барча голларга Дуглас Коста узатма берди.
«Ювентус» эндиликда 84 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринда ва энг яқин таъқибчиси «Наполи»ни 7 очкога ортда қолдирмоқда, «Сампдория» 48 очкоси билан – 9-ўринда жойлашган.
Италия чемпионати
32-тур
Ювентус – Сампдория 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 45 Манджукич, 2:0 – 60 Хеведес, 3:0 – 75 Хедира.
Ювентус – Буффон, Кьеллини, Ругани, Хеведес, Хедира (Стураро, 81), Асамоа, Матюиди, Пьянич (Дуглас Коста, 43), Куадрадо, Манджукич, Дибала (Бентанкур, 67).
Сампдория – Вивиано, Феррари, Реджини, Сала, Сильвестре, Баррето (Верре, 81), Торрейра, Рамирес (Капрари, 61), Прат, Сапата, Куальярелла (Ковнацки, 46).
Огоҳлантиришлар: Асамоа (33), Хеведес (52).
Мавзуга оид
13:39 / 15.02.2026
«Реал»да йирик ғалаба, Италия дербисида ҳакамлик можароси. Кун ўйинлари
12:15 / 02.07.2025
«Реал»да янги юлдуз порлашда давом этмоқда, Рамос уйга қайтди
12:27 / 19.06.2025
Алонсо «Реал»да дуранг билан бошлади, «Сити»да осон ғалаба
14:28 / 28.10.2024