Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ турмасидаги тартибсизликлар оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Жанубий Каролина штатининг Бишопвиллидаги қаттиқ қўриқланувчи турмада маҳбуслар ўртасида кўплаб муштлашувлар содир бўлди. Бу ҳақда 16 апрелда Bloomberg ахборот агентлиги маълум қилди.
Турмада тартибсизликлар 15 апрель кечки вақт бошланган ва 8 соатга яқин давом этган. Таъкидланишича, тартибсизликлар турманинг 3 та корпусини қамраб олган. Муштлашувларни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ёрдами билангина тўхтатишга муваффақ бўлинган.
Турма вакили берган маълумотларга кўра, тартибсизликлар оқибатида 7 маҳбус ҳалок бўлган, яна ўнлаб жароҳат олган. Турма ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан ҳеч кимга зарар етмаган.
Турмада 1,5 мингга яқин маҳбус, жумладан бир қатор ўта хавфли ва узоқ муддатга жазоланган жиноятчилар сақланади.
Мавзуга оид
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026
АҚШ Олий суди туғилганда фуқаролик олиш ҳуқуқини тасдиқлади
17:54 / 30.06.2026