Жаҳон | 00:40 / 16.04.2018
4532
2 дақиқада ўқилади

Хитойда июндан дронлардан фойдаланишга чекловлар киритилади

Фото: AP Photo/Mark Schiefelbein

Хитой ҳукумати бошқарувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш қонун-қоидалари ҳақидаги қонунни тасдиқлади. Ушбу қонун 1 июндан кучга киради. 

Янги қоидаларга кўра, дронлар эгалари улардан фойдаланиш учун махсус лицензия олишлари керак бўлади, акс ҳолда дрондан фойдаланиш қонунга хилоф деб ҳисобланади. Шу билан бирга улар дронлардан фойдаланиш учун жавобгарликни ўз зиммаларига оладилар.

Бундай қарор мамлакатда дронлар сонининг тез кўпайгани туфайли қабул қилинди. Дронлар қўлланиши вақтида деярли назорат қилинмаган. Қонун дронлар қўлланадиган турли соҳалар, биринчи навбатда қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, электр энергетика, хариташунослик, экологияни муҳофаза қилиш соҳаларини қамраб олади. Бу қонун шунингдек ОАВ томонидан тасвирга олиш мақсадида қўлланувчи қурилмаларга ҳам тааллуқли бўлади.

Хитойда янги қоидалар жорий қилиниши билан дронга эга ҳар бир кишининг шахсий маълумотларини киритиш билан қайд қилиш тизими амал қила бошлайди. Қоидалардан бирига кўра, дронларга суғурта расмийлаштирилади. Дронлардан масъулиятсиз фойдаланганлик учун лицензия тортиб олинади.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид