Жаҳон | 00:05 / 16.04.2018
8283
1 дақиқада ўқилади

Вашингтон Асад билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бормайди

Фото: US Embassy and Consulates in Russia

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Сурия президенти Башар Асад билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш ниятида эмас. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли CBS телекомпаниясига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Биз ҳеч қачон Сурия билан тўғридан-тўғри музокараларга киришмаймиз. Улар (Асад ҳукумати) АҚШнинг музокаралар олиб боришига арзимайди”, деб айтган Хейли.

Хейлининг айтишича, “улар ўз халқига нисбатан фақат зўравонлик қўллайди ва ўз давлатини барбод қилмоқда”. “Женева жараёнига келсак, АҚШ унда бошидан бери иштирок этмоқда ва кейин ҳам иштирок этади. Бироқ биз Асад билан бирга-бир музокаралар олиб бормоқчи эмасмиз”, деб қўшимча қилган АҚШ вакили.

Хейлининг таъкидлашича, Сурияга берилган зарбалар Асаднинг тинч аҳолига нисбатан қўллаган “тажовузкор ҳаракатлари” туфайли содир этилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид