15:30 / 18.04.2018
22867

Алмаштирилганидан норози бўлган футболчи мураббийга ташланди (видео)

Фото: Видеодан кадр

Боливия чемпионати доирасидаги «Спорт Бойз» — «Насьональ Потоси» учрашувида (4:0) меҳмонлар футболчиси ва клуб мураббийи ўртасида зиддият юз берди.

«Насьональ Потоси» ярим ҳимоячиси Тьяго дос Сантос 34-дақиқада, ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда алмаштирилди. Бундай эрта алмаштирилганидан жаҳли чиққан бразилиялик 33 ёшли футболчи ўз жамоаси бош мураббийи Эдгаро Малвеститига ҳужум қилиб, уни қўллари билан итариб ташлади. Якунда қизил карточка олган Дос Сантосни фақат жамоанинг қолган ўйинчилари ёрдамида тинчлантиришган.

Top