Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон KITF-2018 халқаро туристик кўргазмасининг очилишида иштирок этмоқда
Бугун, 18 апрель куни Олмаота шаҳрида KITF-2018 халқаро туристик кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 2018 йил Қозоғистонда "Ўзбекистон йили" дея эълон қилингани муносабати билан кўргазмада Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ягона стенд ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саидкарим Ниёзхўжаев сўзга чиқди. У Ўзбекистон томон вакиллари томонидан амалга оширилган кўплаб ишлар, кўргазма иштирокчилари ҳақида сўзлаб, бундан кейинги самарали ҳамкорликка катта умид билдирди.
18-20 апрель кунлари Қозоғистондаги халқаро туристик кўргазма доирасида ўзбекистонлик артистлар ва миллий рақс дастларининг чиқишлари режалаштирилмоқда. Шунингдек кўргазма меҳмонларини ўзбек миллий таоми - палов билан меҳмон қилиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон стендини ранг-баранг жиҳозланишидан таниб олиш осон, "Сахар" маҳаллий мусиқий гуруҳининг ёрқин чиқиши эса кўргазма меҳмонларининг эътиборини кенг жалб қилди.
Бундан ташқари, ўзбек урф-одатларидан бири "келин-салом" ўтказиш режалаштирилган. Маросим билан бир вақтда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги промо-материаллар намойиш қилинади, сувенирлар ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.
Мазкур кўргазма "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАЖ, DunyoBo’ylab миллий телеканали, Ўзбекистон ошпазлар ассоциацияси, Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси, шунингдек Ўзбекистонда фаолият юритувчи қатор туристик компаниялар иштирокида ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
23:09 / 28.04.2026