Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Ўзтўқимачиликсаноат" ассоциацияси Туркия билан 90 млн долларлик меморандумларни имзолайди
Фото: Ўзтўқимачиликсаноат ассоциацияси матбуот хизмати
"Ўзтўқимачиликсаноат" ассоциацияси делегацияси Туркиянинг Истанбул ва Қаҳрамонмараш шаҳарларида бўлди. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги тўқимачилик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ассоциация матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари Туркиянинг Temsan, Kipas Holding, Balsuyu Mensucat, Nartex tekstil каби етакчи тўқимачилик корхоналари ва мамлакатнинг тўқимачилик маркази ҳисобланувчи Қаҳрамонмараш шаҳридаги ишлаб чиқариш корхоналарида бўлишди.
Туркиянинг қатор тўқимачилик компаниялари билан музокаралар олиб борилди. Музокаралар давомида йиғилганларни Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек чет эл инвестициялари учун имтиёзлар, кафолатлар ва преференциялардан хабардор қилишди.
Ташриф якунларига кўра, "Ўзтўқимачиликсаноат" ассоциацияси ва турк компаниялари ўртасида умумий суммаси 90 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи 5 дан ортиқ меморандумни имзолашга доир дастлабки келишувларга эришилди.
Хусусан, "Ўзтўқимачиликсаноат" ассоциацияси ва "Demez Oglu" компанияси (Moschino, Versace, Dolce&Gabbana, Aeronautica каби машҳур брендлар ишлаб чиқарувчиси ва етказиб берувчиси) ўртасида Туркия ҳамда Европа тажрибасига мувофиқ "TEXTILKENT" тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари улгуржи сотув марказини яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
11:34 / 19.02.2026
“Қизимизнинг жасади топилса, олиб кетсак бўлди” – Сайёранинг жасади ҳалигача қидирилмоқда
13:54 / 13.02.2026
Хитой, Россия ва Туркия — Ўзбекистонда энг кўп корхона очган давлатлар
23:23 / 12.02.2026
Туркия ва ядро қуроли: геосиёсий таҳлил
23:06 / 12.02.2026