Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Хитойга ҳожатхоналар муаммосини ҳал қилишда ёрдам беради
Япония Хитойга жамоат ҳожатхоналари муаммосини ҳал қилишда техник ёрдам беришни таклиф қилди. Хитой ҳукумати бу муаммони “ортга суриб бўлмас” деб эълон қилган.
BBC’нинг маълум қилишича, Япониянинг Пекиндаги элчихонаси Хитой вакиллари билан мамлакатнинг “ҳожатхона инқилоби”да иштирок этиш масаласи бўйича музокаралар олиб бормоқдалар.
Хитой ва Япониянинг бу соҳадаги ҳамкорлиги икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилашга интилиш ортида ривожланмоқда. Аввал бу икки давлат ўртасидаги муносабатлар баҳсли ҳудудлар сабабли бир неча бор кескинлашганди.
Япония шунга ўхшаш “инқилоблар”ни Ҳиндистон ва Жануби-шарқий Осиё давлатларида амалга оширган.
Хитой туризм вазирлиги 2020 йилгача Хитойда камида 64 минг жамоат ҳожатхоналари қурилиб, яхшиланишини эълон қилган. Жорий февралда “Синьхуа” ахборот агентлиги Хитойнинг “ҳожатхона инқилоби” режа бўйича кетаётганини маълум қилганди.
Бироқ бу соҳада ҳам коррупциясиз иложи бўлмади. Мисол учун, Чунцин шаҳрида 1 млн юан, яъни деярли 150 минг долларлик жамоат ҳожатхонаси қурилган.
Мавзуга оид
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026