Иқтисодиёт | 21:20 / 19.04.2018
11227
3 дақиқада ўқилади

Ражаб Эрдўған Ўзбекистондан ташриф буюрган тадбиркорлар билан мулоқот қилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари Туркиянинг Истанбул шаҳрида «Тадбиркорликнинг глобал конгреси — GEC»да иштирок этишди. Дунёнинг 170дан ортиқ давлатидан 1100дан ортиқ делегат иштирок этган тадбирда иштирокчилар бугунги кунда жаҳон ахбор оммаси олдидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари масалаларини тилга олишди. Конгрессда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам қатнашиб, нутқ сўзлади. Туркия раҳбари конгресснинг очилиш маросимидан сўнг иштирокчилар билан ҳам учрашди.

Фото: Ўзбекистон Инновацион Ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон Инновацион Ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон Инновацион Ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Хусусан, Ўзбекистон Инновацион Ривожланиш вазирлиги вакиллари билан суҳбатда яқинда Ўзбекистонга амалга оширадиган сафари ҳақида ҳам таъкидлаб ўтди. Глобал Тадбиркорлик Конгрессининг расман мезбони Туркия Ривожланиш вазири Лутфи Элвон Инновацион ривожланиш вазирлигининг Тадқиқотлар ва давлат ҳамда жамиятга инновацияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи Бекзод Ҳамзаев билан учрашув чоғида Ўзбекистоннинг ўз идораси билан ўхшаш хусусиятли инновацион вазирлиги билан ҳамкорликка ва ҳар қандай таклифни ўрганиб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Фото: Ўзбекистон Инновацион Ривожланиш вазирлиги  матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон Инновацион Ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, Саудиянинг Тадбиркорликни ривожлантириш вазири Солиҳ Ал Рашид, Аргентинанинг Тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектлари саноат вазирлиги бош котиби доктор Мариано Майер билан, Озарбайжон Иқтисодиёт вазири ўринбосари Соҳиб Маммадов, Парагвай ва Хитой Тайпейи вазирлари, БМТнинг ЮНЕСКО, Савдо ва Ривожланиш ташкилотлари, Корея Тадбиркорлари жамғармаси раҳбари, Европа ёш тадбиркорлари палатаси вакиллари ва консуллар билан ҳам учрашувлар ташкил этилди.

Яна бир муҳим жиҳати, айни конгресс доирасида Глобал Тадбиркорлик Индексига кириш учун муҳим қадам ташланди. Яъни, бу ҳақдаги декларацияга имзо чекилди. Эслатиб ўтамиз, Глобал Тадбиркорлик Индекси 137та давлатнинг ҳар бирида тадбиркорлик экотизимларнинг ҳолатларини белгилаб берадиган индекс бўлиб, у мамлакатнинг ички ва ташқи тадбиркорликда қандай ишлаётганини кўрсатиб беради.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид