Ўзбекистон | 21:59 / 19.04.2018
3157
2 дақиқада ўқилади

Судьялар фаолиятини такомиллаштириш учун Комиссия қандай ёрдам беради?

Олий Мажлис ҳузурида Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашиш комиссиясининг ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати вакилининг Kun.uz'га маълум қилишича, мазкур комиссиянинг иш бошлаши соҳадаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлади. Комиссия ўз ишини одил судловни амалга ошириш бўйича судлар фаолиятига аралашмаган ҳолда бажаради.

Маълум қилинишича, мазкур комиссиянинг вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

– суд ҳокимияти ва судьялар мустақиллигини таъминлашга йўналтирилган қонунчилик ижроси устидан тизимли мониторингни амалга ошириш;

– суд ҳокимияти ва судьялар мустақиллигини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни, суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммоларнинг танқидий-таҳлилини ўтказиш;

– суд ҳокимияти ва судьялар мустақиллиги ва одил судловни амалга оширишга салбий таъсир кўрсатадиган омилларни аниқлаш;

– суд ҳокимияти ва судьялар мустақиллигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

– хорижий мамлакатларнинг ушбу соҳадаги илғор тажрибаларини ўрганиш.​

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид