Жаҳон | 22:10 / 20.04.2018
4377
2 дақиқада ўқилади

Ереванда қўлга олинган намойишчилар сони 217 кишини ташкил қилди 

Фото: Sputnik / Асатур Есаянц

Арманистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Арманистон бош вазири этиб собиқ президент Серж Саргсян сайланганига қарши 20 апрелда Ереванда норозилик билдирган 217 намойишчини ушлади. Бу ҳақда полиция вакили Эдгар Жаноян маълум қилди. 

Аввалроқ 183 намойишчи ушлангани маълум қилинган.

“Айни вақтда полиция бўлимига 217 киши етказилди”, деб айтган Жаноян.

Маълум қилинишича, намойишчилар Ереван кўчаларини тўсишга уринишлари сабабли қўлга олинмоқдалар. Ушланганлар орасида йўлларда тирбандлик ҳосил қилмоқчи бўлган ҳайдовчилар ҳам бор.

Намойишларга бошчилик қилаётган депутат Никол Пашиняннинг айтишича, намойишчилар навбатдаги митингни соат 19.00да (Тошкент вақти билан 20.00да) ўтказишмоқчи бўлган.

Аввалроқ Пашинян йўлларни юк машиналар билан тўсиш бошланишини айтган. Унинг таъкидлашича, агар бу режа амалга ошса, “бахмал инқилоб”ни якунлашга бир неча кунгина қолади.

Норозиликлар 13 апрелдан бошланган. Мухолифат Саргсянни мамлакатни самарасиз бошқаришда ва иқтисодий вазиятнинг ёмонлашишида айбламоқда. Намойишларга қарамасдан, Саргсян 17 апрелда бош вазир этиб сайланди.

Мавзуга оид