Жаҳон | 17:00 / 20.04.2018
13482
1 дақиқада ўқилади

Лавров: «Новичок» АҚШ арсеналида бўлган ва осон ишлаб чиқарилади

Фото: РИА «Новости»

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипални заҳарлашда қўлланган модда - «Новичок» АҚШ қуроллари таркибида бўлган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Бу модда Қўшма Штатларда патентланган, қуроллари таркибида ёки турли биологик ҳамда кимёвий армиялари томонидан фойдаланувда бўлган. Ҳамда у жуда осонлик билан ишлаб чиқарилади», - дея айтиб ўтди Лавров.

Шунингдек унинг эслатишича, бу моддани ишлаб чиққанлардан бири бўлмиш Вил Мирзаянов АҚШга кўчиб ўтган ва айнан ўша ерда модда формуласини эълон қилган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид