Ўзбекистон | 01:26 / 21.04.2018
9192
2 дақиқада ўқилади

Андижондаги корхона Хитой сафари давомида 200 миллион долларлик келишув имзолади

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида  бўлиб турибди.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати


Чин юртига бир гуруҳ тадбиркорлар билан ташриф буюрган вилоят раҳбарининг мақсади айни пайтда саноат, ишлаб чиқариш борасида дунёда етакчи ўринни эгаллаб турган давлат тажрибасини ўрганиш, вилоятда қўшимча иш ўринлари яратиш ва Андижонга ускуналар келтиришдан иборат. 

Уху шаҳридаги расмий учрашувлар давомида  Шаҳрихон туманида фаолият юритувчи «Rash-Milk» корхонаси  Хитойнинг «Анхой Конч» компанияси билан 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўз ичига олган битим имзолади.  

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Мазкур меморандумга асосан Хитой компанияси ўзбекистонлик ҳамкори билан - цемент ишлаб чиқариш заводи, турли профиллар, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, даволаниш масканлари ва меҳмонхоналар бунёд қилиш лойиҳалари устида иш олиб боради.

Икки йил давомида амалга оширилиши кузда тутилган лойиҳа асосида 2000 та иш ўрни  яратилади.    

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

 

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид