Жаҳон | 00:07 / 21.04.2018
5656
2 дақиқада ўқилади

Греция Туркия душманлари учун бошпанага айланди – Йилдирим

Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Грецияни Туркия душманлари учун бошпана деб атади. У буни Анқара 2016 йилдаги давлат тўнтарувига уринишга алоқадорликда гумон қилаётган турк ҳарбийсини озод қилганига жавобан айтган.

19 апрелда Греция суди 2016 йилги давлат тўнтарувига уринишдан кейин вертолётда Туркияни тарк этган 8 турк ҳарбийсидан бири – Сулаймон Ўзкайнакчини озод қилишга қарор қилди. Греция ОАВ маълум қилишича, яқин кунларда қолган ҳарбийлар ҳам озод қилинади.

“Қўшнимиз Грециянинг бу қарори номақбулдир ва бизга оғриқ етказади. Греция Туркия душманлари учун бошпанага айланган, бу эса муносабатларимизга салбий таъсир қилади. Биз ҳамон исёнчиларнинг Туркияга қайтарилишига чақирамиз”, деб айтган Йилдирим журналистларга.  

Охирги кунларда Греция ва Туркия бир-бирига нисбатан кескин баёнотлар билдирмоқда. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Греция бош вазири Алексис Ципрасни 8 нафар турк ҳарбийсини топшириш ваъдасини бажармаганликда айблаган. Греция эса Туркия демократик сайланган бош вазир ва султон ўртасидаги фарқни яхши тушуниб олиши кераклигини айтган.

Мавзуга оид