Москва Лондонга Скрипаллар иши бўйича савол билан чиқди
Россиянинг Буюк Британиядаги элчихонаси Лондонга Британия ҳукумати Скрипаллар иши бўйича маълумотни жисмоний шахсларга бериши бўйича савол билан мурожаат қилди. Бу ҳақда элчихона матбуот котибининг Владимир Углев баёнотлари ҳақидаги саволга жавобида айтилади.
«СССР давридаги олим В.Углев ўзини «Новичок» яратувчиси сифатида эътироф этди ва Скрипаллар А-234 моддаси билан заҳарланганига ишонишини маълум қилди. У «яқинда ўзига юборилган спектрал маълумотлар асосида» шундай хулосага келган. Бу жуда ноодатий баёнот. У жисмоний шахсга Россия британияликлардан бир неча ҳафтадан бери олишга ҳаракат қилаётган маълумот берилганини англатади», - дея таъкидлаб ўтган дипломатик миссия вакили.
Унинг қўшимча қилишича, кўрсатилган баёнотларни текшириш имконияти йўқ.
«Шу билан бирга, бу худди Британия томони махфий маълумотни жисмоний шахслар билан бўлишаётгани каби кўринишга эга. Бу КҚТТ қоидаларининг навбатдаги бузилиши», - дейилади изоҳда.
Элчихона вакилининг сўзларига кўра, миссия Британия ТИВга Скрипаллар иши бўйича суриштирув маълумотлари жисмоний шахсларга берилганлик ҳолатини тасдиқлаш ёки рад этиш илтимоси билан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия Скрипалларга суиқасдда асосий гумонланувчиларни аниқлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
01:19 / 05.10.2024
Буюк Британия карбонат ангидридни сақлайдиган майдончаларни яратишга салкам 30 млрд доллар ажратади
20:51 / 04.10.2024