Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муқимий ва Қатортол кўчалари туташган йўл қисми чорраҳага айлантирилади
Тошкент шаҳрининг Муқимий ва Қатортол кўчалари туташган қисми чорраҳага айлантирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, полковник Барат Маменов матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг билдиришича, айни вақтда ЙҲХБ ҳузуридаги махсус гуруҳ Тошкент шаҳридаги йўл белгилари, светофорнинг тақиқловчи ишоралари, шунингдек йўлларнинг лойиҳалаштирилиши бугунги кун талабларига қанчалик жавоб бераётганини ўрганмоқда. Шундай ўрганишларнинг натижасидан бири сифатида Муқимий ва Қатортол кўчалари туташган (Спорт моллари дўкони) қисми аввалги ҳолига қайтарилади ва чорраҳа орқали ҳаракатланиш йўлга қўйилади.
Маълумки, 2016 йил ушбу йўлни таъмирлаш чоғида светофорли чорраҳа тугатилган ва узлуксиз ҳаракатланиш йўлга қўйилган эди. Кейинчалик, бу ерга светофорлар ўрнатилди. Шунга қарамай, Муқимий кўчасининг шу қисми энг тирбандлардан бири бўлиб қолмоқда.

Барат Маменовнинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳрида 49 та чорраҳа энг тирбанд чорраҳалар ҳисобланади. Эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда айни шу чорраҳаларга ЙПХ ходимларини қўшимча жалб қилишга алоҳида эътибор берилади.



Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026