Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлига. «Қўқон-1912» - «Насаф» ўйинида ғолиб аниқланмади
Суперлига 7-турида «Қўқон-1912» ва «Насаф» клублари беллашди.
Турнинг марказий ўйинлардан бири сифатида эътироф этилган бу ўйинга бўлган қизиқиш юқори эди. "Насаф" шу кунга қадар мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб келаётган бўлса, "Қўқон-1912" ўз майдонидаги биринчи ўйинда ғалаба қозонганди.
Ўйинда ҳар иккала жамоа кўплаб хавфли вазиятларни содир этган бўлса-да, дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолинди.
Бу натижадан сўнг, «Насаф» 13 очко билан 4-ўринда, «Қўқон-1912» 9 очко билан 6-ўринда боряпти.
Суперлига, 7-тур
Қўқон-1912 (Қўқон) – Насаф (Қарши) – 0:0
Ҳакамлар: Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), Ф. Янсупов (Тошкент).
Назоратчи – И. Нехочин (Тошкент). Комиссар – Б. Намозов.
Қўқон-1912: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 7. Жамшид Ҳасанов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-82), 10. Жавоҳир Сидиқов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 18. Баҳодир Пардаев (9. Носир Отақўзиев-72), 19.Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович (95. Милан Спремо-86), 65. Марко Милич.
Насаф: 35. Санжар Қувватов, 4. Мақсуд Каримов, 6. Азиз Ғаниев, 7. Одил Ҳамробеков, 10. Бобур Абдухолиқов, 22. Игорь Голбан, 27. Ислом Рашидхонов (20. Ислом Кенжабоев-78), 31. Сайдулло Раҳматов, 55. Славко Лукич, 77. Жасур Ҳасанов, 92. Умар Эшмуродов.
Мавзуга оид
21:07 / 13.05.2026
Суперлиганинг энг қиммат футболчилари рейтинги тузилди
08:38 / 05.05.2026
Суперлигада жаҳон чемпионати якунига қадар танаффус эълон қилинди
22:14 / 29.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» очко йўқотди, «Нефтчи» яна пешқадам бўлиб олди
17:43 / 25.04.2026