Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Умид қиламиз». Британия КХДРнинг қарорига изоҳ берди
Буюк Британия КХДРнинг ядро ва ракета синовларини тўхтатиши виждонан музокараларни олиб боришга интилишдан дарак беришига умид қилмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» мамлакат ТИВ вакилига асосан хабар қилмоқда.
«Ким Чен Иннинг барча ядро синовлари ва ракеталар учирилишини тўхтатиш бўйича узоқ муддатли мажбурияти ижобий қадамга айланади. Биз бу виждонан музокараларни олиб боришга бўлган интилиш эканига умид қилмоқдамиз. Биз халқаро ҳамкорларимиз билан, вазифамиз – Корея ярим оролини бутунлай, текширилувчи ва ортга қайтариб бўлмас ядросизланиши бўйича иш олиб боришга содиқ қоламиз, ҳамда бу тинч воситалар билан таъминланади», - дея маълум қилди идора вакили.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг ядровий дастурни тўхтатиш ҳақидаги сўзларидан иқтибос келтириб, уларга твиттердаги ўз саҳифасида изоҳ берганди.
Мавзуга оид
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026