Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулда сайлов участкасида портлаш. Ўндан ортиқ киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди
Фото: AP
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида очилган сайлов участкасида содир этилган теракт оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлиб, 20 нафарга яқин киши жароҳатланди.
Қайд этилишича, портловчи қурилма террорчи худкуш томонидан ҳаракатга келтирилган. Воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва шифокорлар иш олиб боришмоқда.
Ҳозирча ҳеч бир ташкилот ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Қайд этиш керакки, мамлакатда сайловлар арафасида террорчи кучлар фаоллашди. Бундан олдинроқ Гур провинциясида "Толибон" ҳаракати вакиллари томонидан сайлов комиссиясининг 3 нафар ходими ўғирлаб кетилганди.
Афғонистонда 2018 йилнинг октябрида парламент сайловлари ўтказилиши режалаштирилган. 14 апрель куни сайловчиларни рўйхатга олиш жараёни бошланди. Шундан сўнг, Афғонистон президенти "Толибон"га тинчлик жараёнига қайтиш ва сиёсий куч сифатида сайловларда иштирок этишни таклиф қилди.
Мавзуга оид
14:30 / 17.05.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 600 кг наркотик модда тўхтатиб қолинди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026