Ўзбекистон | 21:51 / 22.04.2018
5286
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги илк SMM-тренинг: Россиялик блогерлар ижтимоий тармоқлар маркетинги бўйича маҳорат дарсларини ўтишди

Фото: KUN.UZ

Россиялик таниқли travel-журналист,  «Know How Media» агентлиги асосчиси Юлия Шукина Тошкентда илк марта ижтимоий тармоқлар маркетинги бўйича маҳорат дарсларини ўтказди. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси PR-маркази томонидан ташкиллаштирилган илк SMM-тренингда 80 дан ортиқ ОАВ вакиллари, travel-контентга ихтисослашган журналистлар, маркетологлар, туристик компаниялар эгалари иштирок этишди. Улар ижтимоий тармоқларда рақамли маркетинг трендлари, мазмунли матнлар ёзиш, суратлар билан ишлаш ва контентни юритиш сирлари билан танишишди. 

Журналист ва travel-блогер Юлия Шукина – Россиядаги илк Саёҳатлар журналистикаси мактаби - «Travelogia» асосчиси, «Вокруг света» кўрсатувлар серияси муаллифи, Travel Writing Summit 2015, Perfect Content Day 2016, Press Brunch 2017 каби Саёҳат ва Таомлар мавзуларидаги таълим дастурлари ташкилотчиси. «Журналистика путешествий в вопросах и ответах» китоби муаллифи, ITM ишчи кўргазма дастури спикери, журналист ва блогерлар учун «Медиатур» халқаро танлови ҳакамлар ҳайъати аъзоси ҳисобланган Юлия доимо саёҳат ва сафарларда бўлади ҳамда дунёнинг турли мамлакатлари халқаро брендининг мустаҳкамланишига кўмак беради. 

2018 йилнинг бошида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифига биноан Юлия Шукина бошчилигидаги travel ва food-блогерлар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди. Жамоа аъзолари ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги кўп миллионли аудиториясига Ўзбекистон шаҳарларига доир тасаввурлари ҳақида сўзлаб бериш мақсадида Нукус, Мўйноқ, Хива, Бухоро, Самарқанд, Нурота ўтов лагерлари ва мамлакатнинг бошқа диққатга сазовор масканларда бўлишди. 

Юлиянинг таъкидлашича, саёҳат 2,5 ой давом этган. "Сафаримизнинг асосий мақсади - нафақат Россия, балки узоқ хорижий мамлакатлардан кўплаб сайёҳларни жалб қилиш мақсадида таниқли тренд-сеттерларнинг оддий, самимий ва ҳис-туйғуларга тўла ҳикоялари орқали Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини илгари суриш. 10 кунлик блог-тур якунларига кўра, биз матн, сурат ва видеолар орасидан энг яхшиларини танлаб ола бошладик. Бизнинг сафаримиз натижаларини Instagram, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда *из_узбекистана_с_любовью " хештеги орқали кўриш мумкин", - дейди у.

Тур охирида Юлия ва унинг ҳамкасблари - блогер Марина Браунн, сураткаш Матвей Красников саёҳат таассуротлари ва профессионал сирлари билан бўлишишди.  

"Ижтимоий тармоқлар интернет тармоқларининг оммавий майдонига айланди. Веб-сайтлар ва аккаунтлар компаниянинг ташриф қоғозига айланди. Ижтимоий тармоқларда журналист, блогер, сураткаш сифатида профессионал шуғулланадиган бўлсак, бизнинг вазифамиз биринчи навбатда одамларга хабар улашиш ва уларга илҳом бахш этиш бўлиши керак, - дейди Юлия Шукина. - Одамларни янги марраларни забт этишга ундашимиз керак. Масалан, бирор мамлакат ҳақида сўзлаб туриб, инсонларни шу ерга келиш истагини пайдо қиладиган даражада қизиқтира олиш керак".

Россиялик блогерларнинг Ўзбекистонга доир таассуротлари билан бўлишиши тахминан икки ой давом этади.

Саёҳат суратлари ва видеоларини Instagram'да жамоа иштирокчилари саҳифаларида ва  *из_узбекистана_с_любовью саҳифасида кўриш мумкин:
Юлия Шукина - @khowhowmedia
Татьяна Юкка - @tatiana_yukka
Ксения Гусева - @ksu_gusik
Ася Маревская -@marevskaya
Марина Григорьева - @marinabraunn
Олеся Лещенко - @olesyalesly

Мавзуга оид