Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роскомнадзор YouTube ва Gmail бўйича изоҳ берди
Роскомнадзор ўз сайтида Россия ҳудудида YouTube ва Gmail’га кириб бўлмаётгани ҳақидаги хабарлар муносабати билан изоҳ берди.
«Google компанияси тармоқ ресурсларига кириш чеклангани ҳақидаги хабарлар эълон қилингани муносабати билан шуни маълум қиламизки, Gmail ва YouTube Ip-манзиллари тақиқланган маълумот реестрига киритилмаган ва алоқа операторларига блоклаш учун юборилмади», - дейилади расмий хабар матнида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик YouTube фойдаланувчилари видеохостинг фаолиятидаги узилишлардан шикоят қилишаётгани хабар берилганди. Маълумотларга кўра, муаммолар 23 апрель куни эрталабдан бошланган. YouTube билан боғлиқ муаммолар фақат Россияда юзага келган. Фойдаланувчиларнинг таъкидлашларича, Chrome ва Opera браузерларида сайтга киришда муаммолар кўпроқ қайд этилди.
Мавзуга оид
19:25 / 20.05.2026
Фейк хабарларга чек қўйиш: YouTube жиддий янгиланишни тайёрламоқда
18:08 / 12.03.2026
YouTube сиёсатчилар ва журналистларни дипфейклардан ҳимоя қилишни бошлайди
21:45 / 24.02.2026
Павел Дуровга Россияда «терроризмга кўмаклашиш» бўйича жиноий иш очилди
22:58 / 10.02.2026