Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Кореядаги автоҳалокатда 32 нафар хитойлик ҳалок бўлди
22 апрелда Шимолий Кореяда автобус иштирокидаги автоҳалокатда 36 киши ҳаётдан кўз юмди. Яна 2 киши оғир жароҳатлар олган. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Лу Кан маълум қилди.
Маълум қилинишича, хитойлик сайёҳлар бўлган автобус Хванхэ-Пукто вилоятида кўприкдан тушиб кетган. NK News нашрининг хабар беришича, йўл транспорт ҳодисаси автобус Кэсон шаҳридан келаётганда юз берган. Кэсондан Пхеньянгача йўлда айни вақтда катта кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Автоҳалокатга об-ҳаво шароити ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин, 22 апрелда бу ҳудудда ёмғир ва кучли шамол кузатилган.
“Ҳаммаси бўлиб 36 киши ҳалок бўлган, улардан 32 нафари Хитой фуқаролари, 4 нафари шимолий кореяликлар. Яна 2 хитойлик оғир жароҳатлар олган. Биз хитойлик ҳамюртларимиз ва Шимолий Корея фуқаролари ҳалок бўлганидан қайғудамиз ҳамда уларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз”, деб айтган Хитой вакили.
Дипломатнинг айтишича, Хитой ҳукумати воқеа тафсилотларини ўрнатиш учун Пхеньян билан фаол алоқалар олиб бормоқда.
Мавзуга оид
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026