Жаҳон | 09:50 / 25.04.2018
23832
1 дақиқада ўқилади

БМТ ҳам Россия тажовузкорлигини тўхтата олмади – Украина

Фото: CC BY 2.0 /Украина мудофаа вазирлиги

Украина ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Кислицанинг билдиришича, БМТ Россиянинг мамлакатга нисбатан тажовузкорлигини тўхтата олмади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«2014 йилда на БМТ етакчилари, на Хавфсизлик кенгаши аъзолари ўша вақтда Россиянинг ҳарбий тажовузкорлиги, Қрим ва Донбасснинг босиб олинишини тўхтата олишмади», - дея айтиб ўтди Кислица БМТ Бош Ассамблеяси форумида.

Унинг қўшимча қилишича, вазият нормаллашиши БМТнинг жалб этилганлик даражасига боғлиқ бўлади.

«БМТ шафелигидаги тинчликпарварлик амалиёти бу жараёнда ҳал қилувчи омилга айланиши мумкин, ҳамда биз бу муҳим йўналишда ўзгаришлар бўлишига умид қилмоқдамиз», - дея маълум қилган Кислица.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядан чиқариб юборилган британиялик дипломатлар Украинада жойлаштирилиши мумкин экани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид