Жаҳон | 19:33 / 25.04.2018
5078
2 дақиқада ўқилади

G7 мамлакатлари IT-компаниялардан экстремизмга қарши курашни кучайтиришни талаб қилмоқда

Фото: QS Noticias

G7 мамлакатлари гуруҳи хавфсизлик вазирлари йирик технологик компаниялар ва ижтимоий медиадан ўз платформалари орқали экстремизмнинг кенгайишига қарши курашни кучайтиришни талаб қилишмоқда. Бу ҳақида Канада жамоатчилик хавфсизлиги ва фуқаролик ҳимояси вазири Ральф Гудейл маълум қилди. 

"Терроризм G7 мамлакатлари ва уларнинг аҳолиси хавфсизлигига асосий таҳдидлигича қолмоқда", - деди у. Шунингдек вазир замонавий дунё шароитларида давлат ва хусусий сектор экстремизм ва терроризм таҳдидларига қарши биргаликда курашиши кераклигини таъкидлади. Гудейлнинг хабар беришича, Facebook, Twitter, Google ва Microsoft компаниялари вакиллари учрашувга ташриф буюришган ва уларнинг платформалардан экстремист ва террорчилар фойдаланишига барҳам бериш бўйича қўлланаётган чоралар ҳақида сўзлашган. "Бу компаниялар экстремизмга қарши курашда янада агрессивроқ бўлишлари мумкин", - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, еттилик мамлакатларининг хавфсизлик вазирлари ва IT-компаниялар вакиллари 2017 йилда Италияда G7 етакчилари саммитида бундай масалаларни муҳокама қилишган. "Муайян натижаларга эришилган, бироқ биз бундан-да яхши натижани кўришни истаймиз", - деди Гудейл. G7 ҳукуматлари террорчи ва экстремистлар бу компаниялар платформаларига кириш ҳамда шу тариқа экстремистик материалларни тарқатиш ва ўз фаолиятини олиб бориш имконидан маҳрум қилинишини  хоҳлаётганини таъкидлади. Айниқса, одам савдосига алоҳида эътибор зарур, деб ҳисоблайди вазир.

 

Мавзуга оид