08:52 / 25.04.2018
9193

Зангиота тумани Хитой билан ҳамкорликни кучайтирмоқда

Тошкент вилояти ҳокими Ғ.Ибрагимов бошчилигидаги вилоят делегацияси Хитой Халқ Республикасига расмий ташриф билан боргани хабар қилинганди. У ерда икки томонлама учрашувлар ва долзарб масалалар муҳокамаси бўлиб ўтди.

2018 йил 18 апрель куни Зангиота тумани ҳокими А.Тамикаев ва “Leshan Qinle Agriculture Development co., Ltd (She Qiang)” компанияси билан биогаз технологияси бўйича 10 млн АҚШ долларлик инвестицион меморандум имзоланди.

Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

Бундан олдин, 2018 йил 15 апрель куни Зангиота туман ҳокимлиги ва Чандоу провинцияси ўртасида тумандаги “Highway logistik center” МЧЖ логистика марказида Хитой Халқ Республикасининг расмий ваколатхонаси очилиши ва ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик, Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси Чандо провинцияси ўртасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган эди.

Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

Зангиота туманини 2018-2019 йилларда Халқаро молия институтлари кредит маблағлари ҳисобига қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича жами 88та қиймати 167,7 млн АҚШ долларлик инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган, шундан 100,5 млн АҚШ долларлик имтиёзли чет эл инвестиция ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган. Лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 1 639та янги иш ўрни яратилиши белгиланган.

 

Top