Фан-техника | 21:38 / 26.04.2018
10551
1 дақиқада ўқилади

Японлар автомобилга айлана олувчи робот яратишди (видео)

Япониянинг Asratec компанияси бир нечта стартап билан биргаликда автомобилга айлана олувчи роботни тақдим қилди. Бу ҳақда J-deite RIDE лойиҳаси сайтида айтилган.

Баландлиги 3,7 метр ва оғирлиги 1600 кг келадиган модел соатига 100 метрдан ошмайдиган тезликда иккита оёқда юра олади. Шундай паст тезликка қарамай, у бир дақиқа ичида шаклини ўзгартириб, роботдан икки ўриндиқли спорт машинасига айлана олади. Робот машина кўринишида 60 км/соат тезлик билан ҳаракатлана олади.

Робот элект моторлар ёрдамида ҳаракатланади, уни кабинадан дастаги ёки масофадан пульт ёрдамида бошқариш мумкин. Эътиборлиси, машина трансформация бўлаётганда унинг кабинасини тарк этмаса ҳам бўлади.

Робот муаллифларини уни яратишга “Трансформерлар” фильми илҳомлантирган. Муҳандислар шу билан тўхтаб қолмай, 2020 йилга қадар роботнинг такомиллаштирилган 5 метрлик моделини намойиш қилишмоқчи. Роботлар кўнгилочар боғлар ҳамда автомобил ва робототехника кўргазмаларида қўлланиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид