Жаҳон | 08:10 / 27.04.2018
3990
1 дақиқада ўқилади

Никарагуадаги норозилик намойишлари қурбонлари сони 63 нафарга етди

Фото: REUTERS / Oswaldo Rivas

Никарагуадаги норозилик намойишлари қурбонлари сони 63 нафарга етди. Бу ҳақда 26 апрелда Никарагуанинг инсон ҳуқуқлари доимий комиссияси вакили Маркос Кармона маълум қилди. 

Аввалроқ 34 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. Никарагуада намойишлар 18 апрелда мамлакатда таклиф қилинган ислоҳотлар сабабли бошланган. Бу ислоҳотлар иш берувчи ва ишлаётганларнинг ижтимоий суғурта жамғармасига тўловлари миқдорини оширишни кўзда тутган. Мамлакат президенти Даниэль Ортега бу ислоҳотларни бекор қилди.

Фото: AP / Alfredo Zuniga

“Бўлган воқеалар талабалар, Никарагуа ҳалқи устидан хунрезликдир”, деб айтган Кармона. Яна 15 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид