Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ разведкаси КХДР ядро полигони ёпилганига шубҳа қилмоқда
АҚШ разведка хизматларининг фикрича, Шимолий Кореяда ёпилган Пхунгери ядровий полигони ҳамон синовларни ўтказиш учун яроқли ҳолатда бўлиши мумкин. Бу ҳақда Reuters манбаларга асосан хабар бермоқда.
«Пхунгери полигони энди ишламаётгани бўйича хулоса чиқаришга етарлича асослар йўқ», - дея маълум қилди агентлик манбаси.
Унинг сўзларига кўра, полигон ҳудудида «унча кучли бўлмаган геологик бузилишлар» кузатилмоқда. Бироқ полигон ишини нисбатан қисқа вақт ичида тиклаш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДРдаги ядро полигони синовлар учун яроқсиз бўлгани хабар қилинганди. Маълумотлар кўра, КХДР етакчиси Ким Чен Ин ёпилиши ҳақида 21 апрель куни маълум қилган ядровий синов майдончаси тоғ ёнбағри қулаб тушгани туфайли фойдаланишга яроқсиз бўлган.